Ҳақиқий мўмин ҳар ҳолатда Аллоҳ таолонинг неъматларидан рози бўлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқий мўмин киши ўзидан, Парвардигоридан рози бўлади. У аниқ ишонч билан биладики, Аллоҳ таоло у учун бир нарсани тақдир қилиши у ўзи учун бир нарсаларни режа қилишидан афзал. Аллоҳ таолонинг меҳрибонлиги ота-онасининг меҳрибонлигидан улкан. У Парвардигорига шундай муножот қилади: “Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан” (Оли Имрон сураси, 26 оят).


Норози кишилар розиликнинг лаззатидан маҳрумдир. Улар атрофидаги фойдаланаётган неъматларни ҳис қилмайдилар. Улар бу неъматларга ўрганиб қолган ёки унга осонлик билан эришганлар. Улар доим фалон, фалон нарсамиз кам, фалон, фалон нарсани хоҳлаймиз дейдилар. Лекин, фалон, фалон нарсамиз бор, демайдилар.


Мўмин киши атрофидаги ҳар бир нарсада Аллоҳ таолонинг неъмати борлигини ҳис қилади. Ер юзидаги ёки осмондаги ҳар бир заррада Аллоҳ таолонинг неъматини кўради. У ҳар лаҳза, ҳар ҳолатда Аллоҳ таолонинг неъматларидан рози бўлади.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор давоми...

22:30 / 24.01.2022 3907
Мусулмонларнинг бугунги аҳволига қараб ноумид бўлиб Биз қиз бола бўлсак, бу уммат учун нима қилишимиз давоми...

09:00 / 13.01.2022 5608
Муҳтарама опасингиллар, севимли сайтимиз мухлислари Сиз билан биргаликда ўтган йили турк ёзувчиси давоми...

07:07 / 16.01.2021 4334
Ҳар қандай қул ўзининг хўжайинига итоат қилиши, унга исён қилмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир фуқаро давоми...

22:00 / 10.01.2022 4129