Инсон билагидаги куч билан эмас, иймони ва қалби билан Салоҳиддинга айланади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизим, кимдир ўрнидан турсин-да, “Ё ислоҳот, ё инқироз” десин ва ҳайқирсин: “Бундан кейин таълим-тарбия тизимида: “Aли ёт, ухла!” каби гаплар умуман бўлмайди. Унинг ўрнига: “Aли уйғон, агар сен уйғонсанг, миллат ҳам уйғонади! Қуддус, Бағдод, Шом, Қоҳира озод бўлади. Aммо буларнинг барчаси сен Салоҳиддин бўлсанггина содир бўлади. Унутма, Aли! Инсон билагидаги куч билан эмас, иймони ва қалби билан Салоҳиддинга айланади. Салоҳиддиннинг кимлигини билсанг, у каби бўлсанг, Қуддусдан гўзал муждалар таралади!” деб ёзилади.

 

Ҳар нарса кечиктирилади, аммо намоз кечиктирилмайди!

Қалин қор ёғиб, ерлар музлаб қолганда ҳам, қор билан таҳорат қилиб, музлаган ерда намоз ўқиган бобосини кузатиб турган болага намознинг аҳамиятини бундан яхшироқ нима ҳам тушунтириб бера оларди? Ибодат учун такбиру таҳлиллар билан қилинган тайёргарликни кўрган бола ҳар нарса кечиктирилса кечиктириладики, намоз асло кечиктирилмаслигини чуқур англаб етади.


Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг бугунги аҳволига қараб ноумид бўлиб Биз қиз бола бўлсак, бу уммат учун нима қилишимиз давоми...

09:00 / 13.01.2022 5807
Ислом раҳбонийликни фарз қилмади37, раббонийликнинг йўли очилди. Черков тоғу тошларга юборган динни давоми...

08:03 / 17.03.2021 5112
Бугун Бадр куниhellip Aбдураҳмон ибн Aвфнинг ўнгу сўлида биттадан бола бор. Бири Муоз ибн Aмр, иккинчиси эса Муоз давоми...

08:00 / 04.02.2022 6100
Мағлубларга зулм қилиш йўқИслом ҳар нарсада ўлчовли бўлишга ва барчага адолат билан муомала қилишга давоми...

09:26 / 12.05.2021 7520