Норози ва гумонда бўлган кишилар хурсандчиликнинг таъмини билмайдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Соликлардан бири касал бўлиб, кўзи кўр бўлиб қолди. Ҳеч чидаб бўлмас даражада оғриқ уни безовта қилди. Бир шогирди унинг олдига келиб, йиғлаётганини кўрди ва унга тасалли беришга киришди. Бошига тушган мусибатга сабр қилишга чақирди. Шунда у киши: "Мен оғриқдан қийналганим учун йиғламаяпман, балки Аллоҳ таоло мени синовга дуч келадиган инсонлардан қилгани учун хурсандчиликдан йиғлаяпман!” деди.


Ҳадисда шундай дейилган: “Ким Аллоҳ таолонинг розилигини инсонларнинг норизолиги эвазига қидирса, Аллоҳ таоло уни инсонларнинг кўмагидан беҳожат қилиб қўяди. Ким инсонларнинг розилигини Аллоҳ таолонинг норизолиги эвазига қидирса, Аллоҳ таоло уни инсонларга қарам қилиб қўяди”.

Норози ва гумонда бўлган кишилар хурсандчиликнинг таъмини билмайдилар. Уларнинг ҳаётлари зулмат ва қоронғулик ичида. Норози киши доим хафа, қийналган, қалби тор, ўзи ва атрофидаги инсонлардан ғазабланган ҳолда бўлади.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Ислом черковни, раббонийлик эса раҳбонийликнинг йўлини беркитди Ислом ибодатни машаққатдан, раббоний давоми...

09:37 / 12.05.2021 6101
Жуфтлар орасидаги ёш тафовутиАёл эркакни, эркак ҳам аёлни тўлдиради. Улар бирбирларининг айб ва давоми...

01:45 / 24.04.2021 8593
Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада давоми...

22:00 / 02.01.2022 3792
Ислом раҳбонийликни фарз қилмади37, раббонийликнинг йўли очилди. Черков тоғу тошларга юборган динни давоми...

08:03 / 17.03.2021 5112