Чакмон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чўпон Аҳмад тоғанинг ғам-ташвишлари кўп эди. У даҳшатли уруш йилларида ўзининг кўп қимматли нарсаларини йўқотган эди. Турмуш ўртоғи вафот этган, ўғли дараксиз йўқолган, шаҳардаги ишидан ажрагандан кейин қишлоқда чўпон бўлиб ишлаётган эди. Бир куни йўл четида қўйларини боқиб турганида бир касалманд йигитни шаҳарга кузатиб турган одамлар тўдасини кўриб қолди.

Кўринишидан бу йигит камбағал эди. Калта камзулида совуқдан қалтираб турарди. Шунда чўпон Аҳмад тоға неча йиллардан бери устидан ечмаган чакмонини унга кийгазиб қўйди. Касалхона йўлакчасида шифокор текширувини букилиб кутиб турган касалманд йигит бир кишининг унинг елкасига қўлини қўйиб «дада» деб чақирганини сезди. Касалманд йигит бундан ажабланди ва бошини кўтариб, унга қаради. Уни «дада» деб чақирган бу йигитни танимади. Йигит ҳам ҳайрон бўлди ва ундан узр сўраб, шундай деди: «Сиз кийган бу чакмон мен неча йиллардан бери кўрмаган отамнинг чакмонига ўхшар экан, мен сизни отам деб ўйлабман, кечирасиз». Касалманд йигит сўради: «Отангиз ким эдилар?» У билан бироз сўзлашгандан кейин йигит чўпон Аҳмад тоғанинг ўғли эканига ишонч ҳосил қилди. Шунда унга деди: «Чиндан ҳам бу чакмон отангизники, сиз адашмадингиз». Шифокор кўригидан ўтгандан сўнг касалманд йигит қишлоққа чўпон Аҳмад тоғанинг касалхонада шифокор ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган ўғли билан қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борада айтган ушбу муборак сўзлари нақадар гўзал. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар: «Бир қилинган яхшилик эгасига ўн баравар кўпайтирилиб қайтарилади».

Термизий ривоят қилган.
Мавзуга оид мақолалар
 Табиатда аввалдан мавжуд бўлмаган, кейинчалик инсон томонидан ўйлаб топилган барча сунъий нарсалар одам давоми...

12:02 / 25.11.2016 6877
Манзил httpmuslimaat.uzforumindex.php Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар Сизларга давоми...

19:47 / 03.03.2017 7609
Muftiyat.kg сайтининг 2019 йилги маълумотларини ўқирканман, бир хабар эътиборимни тортди. Хабарда маълум қилишича, давоми...

04:15 / 05.12.2020 3774
Помодоро техникаси ишни самарали ташкил этишнинг синалган медодикасиҲаётида бирор нарсага эришишни мақсад давоми...

19:39 / 09.04.2023 3730