Тикан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир вақтлар бир шаҳарда жиноятчиларни оч қолган шерларга талатиб, ваҳшийларча жазолаш усули бўлган экан. Одамлар йиғилиб, шу жазонинг берилишини биргаликда томоша қилишар экан. Бир куни эгасидан қочиб кетган қулни жазолагани олиб келишибди. Бечора қулни катта, махсус деворлар билан ўралган бир жойга киргизиб, ўн кун оч қолдирилган бир шерни ўша ерга қўйиб юборишибди.

Югуриб кирган шер тўсатдан тўхтаб қолибди. Кейин қулнинг ёнига келиб, унинг қўлларини ялай бошлабди, унга суйкалиб, эркаланибди. Йиғилганлар буни кўриб ажабланиб, ҳайрон бўлиб қолишибди ва қулдан шер нима учун унга ҳужум қилмаганини сўрашибди. Шунда қул жазо бераётган кишиларга ва одамларга қараб шундай дебди: «Анча аввал мен бу шерга ўрмонда йўлиқиб қолдим. Унинг оёғига учли, катта бир тикан кириб қолиб, уни роса азоблаётган экан. Мен унга ёрдам бердим, ундан тиканни олиб ташладим, шундан бери биз дўст бўлиб қолганмиз». Одамларга қулнинг бу ҳикояси жудаям таъсир қилди. Улар қул билан шерни биргаликда озод қилдилар. Қизиғи шер қулга ҳудди унинг мушугидек эргашиб келар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси-шарифлари бу воқеанинг сабабини яққол ойдинлаштириб беради. У Зот шундай деганлар: «Раҳим қилувчиларга Раҳимдил Аллоҳ раҳим қилади. Ер аҳлига раҳим қилинг, осмондаги Зот сизга раҳим қилади».

Термизий ривоят қилган
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizelarge ids28828,28829,28830,28831,28832,28833,28834,28835,28836,28837,28838 orderbyrand Илмга муҳаббатни оширамиз     2017 йил 23 май куни давоми...

19:02 / 30.05.2017 4636
Никоҳнинг илк даври энг қийин   пайт ҳисобланиб, ўз ҳаёт тартибига эга бўлган икки ёш тамоман ўзгача ҳаёт давоми...

18:39 / 19.02.2017 15618
Кунларнинг бирида бир подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни ҳар бир давоми...

12:38 / 05.03.2017 5297
Араб тилида «танқиҳ» сўзи «қайта кўриб чиқиш», «тўғрилаш» ва «тафтиш» маъноларини билдиради. «Манот» давоми...

16:05 / 29.12.2016 3043