Фарғона вилояти бўйлаб Қуръон мусобақалари бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарғона вилояти бўйлаб Қуръон мусобақалари бошланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқаруви остидаги Қуръони Карим қироати мусобақаси 2018 йилнинг 6 февралидан Фарғона вилояти бўйлаб бошланди. Мазкур вилоят туманларида мусобақалар тўрт кун давомида ўтказилиши кўзда тутилган.

Статистика маълумотларига қараганда, Ўзбекистон вилоятлари ичида мусобақада иштирок этиш учун энг кўп аризани Фарғона вилоятида яшовчи қори ва қориялар топширганлар. Уларнинг сони жами 1237 нафар бўлиб, шундан 711 та эркак ва 526 та аёл иштирокчилардир.

“Муслимаат.уз” жамоаси бугун уч ҳудудда – Бувайда тумани, Қўштепа ва Ўзбекистон туманларида бўлиб ўтаётган аёл-қиз иштирокчилар ўртасидаги мусобақаларни ёритишни ният қилишган.

Биз билан қолинг, ҳали ажойиб хабарлар олдинда...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.berkZ2f1u2SRAembed Бугун мен сизларга енгил ва осон сармоя ҳақида гапириб бераман. Уни кўтариш давоми...

15:30 / 21.12.2018 5738
Кекса аёл қадимий буюмлар дўконидан харид қилган финжонни меҳмонхонасидаги идиш жавонига жойлаштирди. давоми...

10:26 / 13.12.2018 7161
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо давоми...

17:32 / 12.03.2017 7974