Сабрли бўлинг, умидингизни узманг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гоҳида ўзингизни боши берк кўчага кириб қолгандек ҳис қиласиз, бироқ ортга чекинманг. Эшик орқасидан овозингиз билан чақирсангиз-у, эшик очилмаса, эшикни қўлингиз билан тақиллатинг, эҳтимол, ичкаридаги одам қулоғи оғир бўлиб, сизни эшитмай қолгандир!

Яна бир бор тақиллатинг, эҳтимол, калит эгаси кетиб, ҳали қайтмагандир...

Учинчи марта… ўнинчи марта тақиллатинг! Шунда ҳам эшик очилмаса, қўлингиз билан секин итариб кўринг, кейин қаттиқроқ итариб кўринг. Билингки, ҳар қандай қулф эшик албатта очилиши керак! Эшик борми, демак, уни очиш имконияти ҳам бор!

Сабр қилинг, умидсизликка тушманг! Ахир, қанчаларимиз юзлаб қулфли эшикларга дуч келсак-да, ортимизга чекинмаганмиз, умидсизланмаганмиз. Агар умидсизликка тушганимизда, ўша эшиклар олдида қолиб кетган бўлардик!


 Ноумидлик қайсики жамиятга ўрнашса, ўша умматни ўчириб қўяди. У кимники қалбига кирса, заифлаштирмай қўймайди.



 Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбарлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки Расулуллоҳ, давоми...

06:37 / 28.12.2016 4089
Кеча ифтор вақтида мени яна бир бор шукр қилишга ундайдиган воқеа бўлди. Онам ва мен ифторлик қилиб бўлгач, давоми...

18:59 / 25.12.2016 4929
embedhttpsyoutu.beSC2RFOxnn6Iembed

18:14 / 16.10.2017 4030