Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир».

(Исро сураси, 1-оят)

 Ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзини Ўзи поклаб ёд қилмоқда ва бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни исро қилдиргани, яъни кечанинг бир қисмида сайр қилдиргани ҳақида хабар бермоқда. Оятдаги «Ўз бандаси»дан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳнинг бандаси эканликлари билан фахрланиб юрар эдилар. Ушбу оятда у Зотнинг номлари айтилмай,

«Ўз бандаси» ибораси ишлатилиши ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун фахр ҳамда энг оғир пайтда у киши учун тасаллидир.

Қуръони Каримда

«Масжидул Ҳаром» ибораси уч нарсага ишлатилади.

Биринчиси – Каъбаи Муаззама атрофидаги масжид.

Иккинчиси – Маккаи Мукаррама шаҳри.

Учинчиси – Маккаи Мукаррама атрофида ҳарам учун белгиланган чегара; кофирлар кириб бўлмайдиган, ов овланиб, ўсимликлари кесилиб ёки юлиниб бўлмайдиган, кўпгина маълум ишлар ҳаром этилган минтақага нисбатан ҳам ишлатилади.

Ушбу ояти каримадаги «Масжидул Ҳаром» ибораси Маккаи Мукаррама шаҳри маъносида келган. Исро кечасида Пайғамбаримиз Каъбаи Муаззама атрофидаги масжидда эмас, шаҳарнинг бир тарафида жойлашган амакиларининг қизи Умми Ҳониънинг уйида ухлаб ётган эдилар.

«Масжидул Ақсо»дан мурод Шоми Шарифдаги Байтул Мақдисдир. «Ақсо» сўзи узоқ, чет маъноларини билдиради. Масжид эса ибодатхона, саждагоҳ маъносини билдириши ҳаммага маълум. Ўша пайтда Байтул Мақдис Маккаи Мукаррамага нисбатан узоқ ва энг четдаги ибодатхона ҳисобланар эди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ уни «Масжидул Ақсо» деб номлади. Аллоҳ таоло Масжидул Ақсонинг атрофини баракали қилиб қўйганини ҳам айтмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
      Ассаламу алайкум, қадрли ўқувчи. Аллоҳнинг иродаси ила Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи давоми...

20:06 / 05.02.2017 6182
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги давоми...

15:05 / 08.12.2016 4066
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:36 / 15.05.2023 2034