Тўрт ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Муҳтарам Шайх жаноблари! Биродаримизнинг аёллари 4 ҳафталик ҳомиладор эканлар. Аёлнинг оёқларидаги томирлар ҳомила сабабли қаттиқ шикастланиш арафасида эмиш. Аёл саломатлигини асраш мақсадида мазкур 4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими, яъни бунинг шаръий ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни насиб этсин! Бу саволга «Мажмаъу Фатово аш-Шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат этгайсиз: «Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина, рухсат берилади. Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса бўлади. Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади: Агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса. Агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан туғилиши аниқ бўлса. Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим». Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш асосида иш тутсинлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Ушбу кун 1967 йилда Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида давоми...

14:33 / 02.04.2019 4659
Эрталаб ишга шошиб тургандим, бирдан телефоним жиринглади. Психолог Шоира Исоқова экан. У хавотир билан сўз давоми...

15:36 / 07.12.2019 2820
   Файзли кунлар шукуҳи яқинлашгани сайин бу улуғ кунларни ўзига муносиб тарзда кутиб олиш масъулияти ҳис давоми...

21:34 / 11.03.2017 5924
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ҳазрат    Сешанба, хуфтон кирган палла. Мен уйда беморликдан ҳароратим ошиб давоми...

09:56 / 05.02.2017 7346