Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
БАРОАТ КЕЧАСИ
Шарафли шаъбон ойида фазилати улуғ ва муборак бир кеча бор. Бу ҳақда ҳадиси шарифларда тўлиқ маълумотлар келган. Уларни ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этиш биз мусулмонларнинг вазифамиздир. Унда бизлар учун икки дунё саодати бор. Келинг, ушбу фазилатли кечада юз берадиган ҳолатларни ҳадиси шарифлар орқали ўрганиб чиқиб, ҳаётимизга татбиқ этишга ҳаракат қилайлик.
عَن عَطاء بن يَسار قَالَ: ما مِن لَيلَةٍ بَعدَ لَيلَةِ القَدرِ أَفضَلُ مِن لَيلَةِ النِّصفِ مِن شَعبانَ يَنزِلُ الله تَبارَكَ وَ تَعَالَى إِلى السَّماءِ الدُّنيا فّيغفِرُ لِعِبادِهِ كُلِّهِم إِلا لِمُشرِكٍ أَو مُشاحِنٍ أو قَاطِعِ رَحمٍ فِيا مَن أُعتِقَ فِيها مِن النَّارِ هَنيئاً لَكَ المِنحَةُ الجَسِيمَةُ وَ يا أَيُّها المَردُودُ فِيها جَبَّرَ الله مُصِيبَتَكَ هَذِه فَإنَّها مُصِيبَةٌ عَظِيمَةٌ.
«Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ:
«Қадр кечасидан кейин бирор кеча шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидан афзал эмас. Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, барча бандаларини мағфират қилади. Мушрик ёки хусуматчи, ёки силаи раҳмни узувчи бундан мустаснодир. Унда (бу кечада) ким дўзахдан озод бўлса, улуғ ҳадя муборак бўлсин. Эй (бу кечада ноумид) қайтарилган! Аллоҳ таоло бу мусибатингни тузатсин. Чунки у улкан мусибатдир», дедилар».[1]
Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бир неча номлар билан аталади:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳма – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – гувоҳ бўлувчи кеча;
4. Лайлатул бароъа – дўзахдан қутуладиган, озод бўлинадиган кеча.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?» дедилар.
«У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади», дедилар».[2]
Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ:
«Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида ўлим фариштасига бир саҳифа берилиб:
«Бу саҳифадаги кишиларнинг жонларини олгин!» дейилади. Чунки банда дарахт экади, уйланади, бино қуради, ваҳоланки, унинг исми ўликлар рўйхатига киритиб қўйилган бўлади. Ўлим фариштаси буйруқ берилган нарсага қарайди ва уни қабз қилади», дедилар».[3]
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида махлуқотларига қараб, бандаларини мағфират қилади. Фақат икки (тоифа) кишилар бундан мустаснодирлар. (Улар) хусуматчи ва (ноҳақ) одам ўлдирувчи», дедилар».[4]
Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси (Аллоҳ таоло томонидан бир) нидо қилувчи: «Мағфират сўровчи борми, уни мағфират қилсам! Сўровчи борми, унга берсам!» деб нидо қилади. Фаржи билан зино қилувчи аёл ёки мушрикдан ташқари ким нимани сўраса, (сўраган нарсаси) унга берилади», дедилар».[5]
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар:
1. Хусуматчи – мусулмонларга нисбатан гина сақловчи;
6. Изорини тўпиғидан пастга тушириб, судраб юрувчи;
ما رايته فى شهراكثر صياما منه فى شعبان
«Шаъбон ойида рўза тутиш суннатдандир» («Ал Мажмуъ шарҳул Муҳаззаб»).
1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этишга эътибор қилиш;
3. Бу кечада тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилиб, ҳар ҳил бидъатлардан сақланиш;
4. Ўзи ва барча уммат учун хайрли дуолар қилиш;
5. Тоқат етганича зикрлар, нафллар, тиловати Қуръонлар қилиш;
6. Имкон топган киши шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиши.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг маърузаларидан
[1] Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ. «Латоифул маъориф». – Б. 145.
[2] Табризий. «Мишкотул масобиҳ». – Б. 115.
[5] Байҳақий. «Фазоилул авқот». – Б. 125, Байҳақий. «Шаъбул иймон». Ж. III. – Б. 383.