ЮНЕСКО халқаро уюшмаси Исломни энг тинчликсевар дин деб расмий равишда эълон қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ЮНЕСКО халқаро уюшмаси Исломни «энг тинчликсевар дин» деб расмий равишда эълон қилди. БМТ(ООН)нинг болалар фонди Халқаро фонд билан биргаликда барча динларни ўрганган ҳолда ушбу хулосага келган.

 «Ярим йиллик изланишлар ҳамда таҳлиллардан сўнг, Ислом дини – энг тинчликсевар дин эканлигига амин бўлдик», – деб таъкидлади қиёсий тадқиқот бошлиғи Роберт МакГи пресс-конференцияда. Мухбирларнинг Ислом дини номидан қилинаётган террористик ҳодисаларга бўлган муносабати ҳақидаги  саволига: «Террорнинг дини йўқ. Ислом эса тинчлик демакдир», – дея жавоб қилди.

Ўтказилган тадқиқот натижаларининг тасдиғи сифатида ЮНЕСКО уюшмаси барча қизиққан, манфаатдор шахсларга, шунингдек, дин хизматчиларига махсус шаҳодатномани тақдим этишга тайёрликларини айтдилар. Ўз навбатида бу шаҳодатномани масалан,  Ислом марказлари, масжид, мадраса ва хоказоларда  намойиш қилиш рухсати берилган.

umma.news

Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳодиса бир неча йил аввал эрта кузда содир бўлган эди... Бу дунёда мусулмон учун ҳар он, ҳар нафас синовга давоми...

11:07 / 01.12.2016 3544
Аёлларга хос фиқҳий масалалар Америка илмий текшириш институти олимларининг аёлларда кўп учрайдиган давоми...

21:00 / 17.12.2019 4633
ТАСКИН 10 март Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳ вафот қилган кунлари кечаси давоми...

10:27 / 08.04.2019 9529