Яна Мусҳаф сотилмоқда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Бугун 5 июль куни эрта тонгдан “Ҳилол-нашр” нашриётининг бош дўконида уч ой ўтиб, яна Қуръон китоби сотувга чиқарилди. Одамларнинг кўплиги март ойидагидан кам эмас. Ҳаво иссиқ бўлса-да, уларни Қуръонга бўлган муҳаббат ушлаб турибди.

Тўғри, нашриёт ходимлари томонидан ҳам мижозлар учун шарт-шароитлар ҳозирланган, жумладан, салқин жойлар тайёрланган, чанқаганлар учун бемалол сув ичишлари йўлга қўйилган, навбатга чақирилувчилар тартибланган ва ҳоказо.

Ўзим ҳам 1260-ўринда Мусҳаф харид қилдим. Тўғриси, навбатни кутишни айтмаганда олди-сотди ишлари жуда осон кечди. Аммо шу навбатга ёзилиш учун тонг саҳар 5:00 да шу ерда бўлишга тўғри келди. Ушбу навбатим эса 11:00 да етиб келди. Ҳали мендан кейин қанча Мусҳаф олувчилар ортимда туришибди. Чунки Аллоҳнинг Китоби бу гал ҳам 5000 нусхада чоп этилган.

Бир опахон эса Қуръон китоби олиш учун атай Бухородан келибди. У мутасаддилардан бундай дўконларни бутун Ўзбекистон бўйлаб очишни илтимос қилди, жумладан, Бухорада ҳам китобсеварлар талайгина эканини таъкидлади.

Аллоҳнинг Каломига муҳаббатли халқни кўриб, Яратганга ниҳоятда шукроналар айтдим. Уларнинг фикрича, Қуръон бор хонадонга ёмонликлар йўламайди, ўқилган қалбга эса шайтон ин қурмайди.

Айтганча, Мусҳаф нархи ўша-ўша: 31 минг сўм.

Афсуски, Қуръон олиш учун келиб, навбат етмай, надомат билан қайтиб кетган юртдошларимиз ҳам бўлди. Уларга “Хафа бўлманг! Мусҳаф яна уч ойдан сўнг такрор чоп этилади”, деб қоламиз...

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Гамбия президенти Яҳё Жамме ўз давлатини «Барча фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояланган исломий давлат», деб давоми...

06:50 / 25.02.2017 4117
САВОЛ  Ғуслнинг суннатлари борми ЖАВОБ Ювинишда қуйидаги ўн икки нарса суннат саналади давоми...

11:44 / 27.02.2017 5252
51масала Киши таҳорат олгандан сўнг тирноқларини олса ёки қуриган терисини олиб ташласа, таҳорати давоми...

14:34 / 06.06.2019 4666
РАМАЗОНДА ИБОДАТЛАРГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ    Шариатда ибодатларнинг турлари жуда кўп бўлиб, улардан энг давоми...

10:25 / 11.06.2017 4172