Тереза Корбин – Янги Орлеанлик ёзувчи.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«11 сентябрь воқеаларидан икки ой ўтиб,  2001 йилнинг ноябрида Исломни қабул қилдим. Ажабланарлиси шундаки, Ислом дини менинг феминистик қарашларимга мутлақо мос экан»,– дейди Тереза Корбин.  Тереза Корбин –  Янги Орлеанлик ёзувчи.  У энг илғор исломий веб-сайтлар учун  мақолалар  ёзади. Яқинда эса СNN канали учун Исломга кириш  йўли ҳақида гапириб берди.

«Мен креол католиги ва ирланд атеистлари оиласида туғилганман. 15 ёшимда  месса (католикларда – ибодат ва шу ибодат вақтида айтиладиган куй) давомида   дин ҳақида саволлар туғила бошлади. Ўқитувчи ва руҳонийларнинг жавобларидан қониқмадим.  Ислом дини  нафақат Муҳаммад алайҳиссаломни, балки барча  пайғамбарларни улуғлашини билиб, жуда хурсанд бўлдим»,– дейди Тереза. Тереза ҳижобда эканидан ғурурланади.

«Ҳижоб мени қўлларимни боғлаб қўймаган. Фикрлай олишимга ва уларни баён қилишимга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди»,– деб таъкидлайди ёзувчи-муслима.

Манбаа: http://www.islamnews.ru/news-437554.html

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 18 апрель 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ҳилолнашр нашриётига ҳам ўз давоми...

21:24 / 18.04.2019 2941
httpswww.youtube.comwatchvPqC4ZyZSMwkampfeatureyoutu.be

12:56 / 27.12.2018 5950
Юнус ЭМРО Сўрадим сариқ гулдан... Сўрадим сариқ гулдан Отаонанг бормидур Чечак айтур Дарвеш давоми...

18:57 / 21.03.2017 4247
Бу дунёда ажойиботлар кўп, лекин кўз кўриши мумкин бўлган энг ажойиб ва ҳайратланарли нарса шуки, сен давоми...

19:16 / 28.02.2017 6730