Рамазон фазилатлари (27-28 ҳадис)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

27

  عَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الأَسْقَعِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نَزَلَتْ صُحُفُ إِبْرَاهِيمَ أَوَّلَ لَيْلَةٍ حَلَّتْ مِنْ رَمَضَانَ، وَأُنْزِلَتِ التَّوْرَاةُ لِسِتٍّ مَضَيْنَ مِنْ رَمَضَانَ، وَأُنْزِلَ الإِنْجِيلُ لِثَلاثَ عَشْرَةَ خَلَتْ مِنْ رَمَضَانَ، وَالْقُرْآنُ لأَرْبَعٍ وَعِشْرِينَ خَلَتْ مِنْ رَمَضَانَ».

حسن.

Йигирма еттинчи ҳадис:

«Восила ибн Асқаъдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

«Иброҳимнинг саҳифалари Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда нозил бўлган. Таврот Рамазоннинг олтинчисида нозил қилинган. Инжил Рамазоннинг ўн учинчиси бўлганда нозил қилинган. Қуръон эса Рамазоннинг йигирма тўртинчисида».

Ҳасан ҳадис.

28

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا فِي رَمَضَانَ لَمْ يَقْضِ عَنْهُ صِيَامُ الدَّهْرِ وَإِنْ صَامَهُ».

حديث حسن.

Йигирма саккизинчи ҳадис:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

«Ким Рамазонда бир кун оғиз очиқ бўлса, йил бўйи рўза ҳам ўрнига ўтмайди, агар тутса ҳам».

Ҳасан ҳадис.

Мавзуга оид мақолалар
Халқаро болалар китоби куни 2 апрель, Г. Х. Андерсоннинг туғилган кунида нишонланади. 1967 йили Халқаро давоми...

11:53 / 02.03.2017 5575
  Фидойи аёллар  ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ ОЛИМАЛАР  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиqм   Аллоҳ таолога ҳамд, Расулуллоҳ давоми...

13:29 / 20.03.2017 5525
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 2016 йил  июль ойининг 19 куни «Islom.uz» порталининг «muslimaat.uz»  сайтида Рамазон ойида давоми...

23:10 / 10.03.2017 4837
embedhttpswww.youtube.comwatchvhjipmamOKrkembed

06:21 / 15.02.2015 11462