Бир кунда неча марта мобил телефонингизни текширасиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="18338,18339,18340,18341,18342,18343"]

Яқин кунларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра инсон ўртача ҳар 6,5 дақиқада бир марта смартфонини текширар экан. Бу, тахминан, бир кунда 150 мартага тўғри келади. Бошқа тадқиқотлар юқоридаги рақамлар бир кунда 300 мартага етиши мумкинлигини кўрсатди.

Бу масала, айниқса, ёшлар учун долзарб: 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 53% аҳоли ўз смартфонларига боғланиб қолганлар.

Мазкур тадқиқотлар талабалар мобил телефонларига бир кунда ўртача 8 соат вақт сарфлашларини кўрсатади. Бу маълумотларга бошқа кўплаб тажрибалар қўшилиб, боғланиб қолиш жадал суръатларда ривожланаётганини кўрсатмоқда: орамиздаги 79 % аҳоли тетиклигининг дастлабки 15 дақиқасини телефонлари учун сарфлайдилар, 68% у билан уйқуга кетадилар, 67% аҳоли эса қўнғироқ бўлмаса-да, уни текшираверадилар ва 46% дагилар «смартфонларисиз яшай олмасликларини» таъкидлайдилар.

Шу билан бир қаторда телефонларга боғланиб қолмаганлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ундан кам ҳолатларда фойдаланадилар ёки умуман мобил телефон ишлатмайдилар.

Диққатни жамлашнинг паст кўрсаткичлари ва таъсирчанликнинг юқори даражаси смартфонларга боғланиб қолиш билан узвий боғлиқ.

Темпераментли одамлар гаджетларига тобора «ғарқ бўлган» ҳолатда чалғишга уринадилар.

Ҳиссий беқарорлик ҳам боғланиб қолиш сабабларидан бири бўлиши мумкин: сиз кайфиятни кўтариш мақсадида хабар ва янгиликларни кузатишда давом этаверасиз.

Бизнинг смартфонларга боғлиқлигимиз «технология парадокси» деб номланувчи жараёнга мисол бўла олади. Замонавий смартфон биз 20 йил олдин фақатгина орзу қила оладиган кўпгина масалаларни ҳал қила олади, аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи муносабатларда улар бизни «қул қилиб олишди».

Umma.news

Мавзуга оид мақолалар
Никоҳ ҳақида Қуръони Каримда шундай келтирилган ٣٢ Ўз ораларингиздаги тул эркак ва аёлларни давоми...

12:14 / 02.04.2018 3674
Британиялик арабшунос олим, Эдинбург Университетининг фахрий профессори Уотт Монтгомери 19092006 гувоҳлик давоми...

07:06 / 06.02.2017 4887
Инсон боласининг тўйимли таомдан кейин кайфияти кўтарилиб, ҳузурланиши табиий. Аммо баъзан нохушлик ҳам давоми...

20:36 / 06.03.2017 5138
Балки, асқотар... Ҳажм ўлчовлари 1 стакан 240 мл 34 стакан 180 мл 23 стакан 160 мл 12 стакан 120 мл 13 стакан 80 давоми...

20:17 / 26.01.2017 4622