Тайландда илк бора очилган «Ал-Мероз» исломий меҳмонхонаси Уммон сайёҳларини кутиб олди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тайландда илк бора очилган  «Ал-Мероз» исломий меҳмонхонаси иш фаолиятининг биринчи олти ойлиги мобайнида  Уммон давлатининг мингдан ортиқ сайёҳларини қабул қилди.

«Биз мингдан ортиқ Уммон сайёҳларини қабул қилдик ва уларнинг аксарияти меҳмонхона хизматларидан ва қулай нархларидан мамнун ҳолда қайтишди», –  дейди меҳмонхона бош раҳбари Раусак Мульсап.

al-meraz 2

«Бизнинг меҳмонхонага ташриф  буюрган меҳмонлар Уммондаги дўстлари билан ўз тажрибалари ва таассуротларини баҳам кўришди ва ҳозирнинг ўзида уларнинг кўпчилиги меҳмонхонада дам олиш учун хоналарни банд қилишмоқда», дея қўшимча қилди Раусак Мульсап.

Тайланд сайёҳлик хизмати йўлга қўйилган асосий мамлакатлардан бири бўлганлиги учун ҳам меҳмонхона раҳбарияти яқин келажакда Уммондан янада кўпроқ меҳмонлар қабул қилишларини  кутишмоқда.

Меҳмонхонага шунингдек мусулмон бўлмаган саёҳатчилар ҳам ташриф буюрмоқдалар.Саёҳатчиларнинг асосий қисми Тайландга дам олиш ва соғлиқларини мустаҳкамлаш учун келадилар.

«Биз мижозлар учун барча керакли хизматларни тақдим қиламиз. Бизнинг меҳмонхонада спиртли ичимликлар сотилмайди ва барча таомлар «ҳалол» сертификати асосида тайёрланади. Умид қиламизки, бу янги йўналиш ёрқин таассуротларга қизиқувчан саёҳатчиларни жалб қила олади», деди жаноб Мульсап. 

«Ал-Мероз» 2016 йилнинг бошида очилган бўлиб, ундаги  овқатланиш  ва кўнгилочар масканларида мусулмон ва мусулмон бўлмаган сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилган.

Меҳмонхонада 242 та хона, 3 та ресторан, катта очиқ бассейн ва мажлислар хонаси мавжуд. 

Бу каби меҳмонхонанинг Тайландда очилиш сабаби ҳақида бош раҳбар шундай деди:

«Тайландда мусулмон сайёҳларнинг талабларига жавоб бера оладиган меҳмонхона йўқ эди ва биз бу йўналишдаги имкониятларни бой беришни истамадик».

Меҳмонхона Дубайнинг «Гулф Ҳалал» ташкилоти томонидан сертификация қилинган ва мазкур ташкилот ҳалоллик стандартига амал қилинишини назорат қилади.

Ал-Мероз Банкокнинг марказида аэропорт яқинида жойлашган. Фақат аёллар учун мўлжалланган қавати кўпгина имкониятларни тақдим қилади. 

al-meraz 3

Барча хоналар Макка томон қаратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида меҳмонлар учун жойнамоз ҳамда Мусҳаф бор.

манба: «umma.news»

 
Мавзуга оид мақолалар
Бобом ҳақидаги хотираларим яна ўзўзидан беғубор болалигим ўтган лаҳзаларга етаклайверади. Бобом менга жуда давоми...

00:13 / 22.10.2020 6325
embedhttpswww.youtube.comwatchv6076Kuuageoembed

15:12 / 17.11.2016 29950
 ХХ асрнинг 90йиллари бошида Марказий Осиё харитасида аввалги ягона совет Марказий Осиёси ўрнида юзага давоми...

11:55 / 25.02.2018 3878
Холид отаси билан масжидга Аср намозига борди. Улар уйга қайтганларида Холиднинг онаси ва Фотима уларни давоми...

19:30 / 25.12.2016 8016