Ислом ва фан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британиялик арабшунос олим, Эдинбург Университетининг фахрий профессори Уотт Монтгомери (1909-2006) гувоҳлик беришича: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг эътиқоди йўлида ҳар қандай озорларга бардош бериш учун тайёр эди. Йўлбошчи ўлароқ, у вазмин ва барқарор хулқга эга бўлган. Инсонларга юқори баҳо бериб, уларни ҳурмат қилган. Эришган ютуқлари унинг буюклигига далилдир. Шахсиятининг улуғлиги унинг иши ҳамда муваффақиятини таъминлайди. Эътиқоди туфайли барча хўрликларга сабр қилишга тайёрлиги, унга эргашган ва уни ўз раҳнамоси деб билган инсонларнинг юксак одоб-ахлоқлари ҳамда унинг охир-оқибат эришган натижалари – буларнинг барчаси унинг тўла-тўкис ҳаққонийлигидан далолат беради.

Ғарб томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сингари қадрга лозим даражада етилган бирон-бир буюк тарихий шахс йўқ. Уни фирибгарликда айблаш чора эмас, балки аксинча, чорасизликдир. Ғарб бундай қадр-қимматга эришган бошқа шахсни билмайди». У. Монтгомери «Муҳаммад Маккада», Оксфорд, 1953 й, 52-бет.

Хьюстон Смит (1919 йилда туғилган) – таниқли америкалик диншуноси: «Араб Пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тарихда тенги йўқ инқилоб килган. У шундай бир сиёсий тузумга асос солдики, оқибатда бу тузум бутун дунё бўйлаб тарқалди. Бу каби давлатларнинг қонунчилиги адолат ва эзгуликка асосланган бўлади. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тарғиб қилган таълимот умуминсоний тенглик, ўзаро муносабатлар ва бирдамлиликни илгари сурган».

«islam.ru» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Ливиядаги ғалаёнлар тўхтамасдан давом этмоқда. Одамлар Ливияда қон тўкилишини тўхтатишни талаб давоми...

19:22 / 02.12.2016 3204
Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф ҳазратларига бағишланган дил изҳори Туғилиб пок отаю  пок давоми...

11:18 / 08.04.2019 5920
Эр аёлининг изнисиз сафарга кетмайди, уни узоқ вақт ҳижронга солмайди, аёли билан бахтли ҳаёт кечиришаётган давоми...

22:35 / 09.03.2023 3904
  Кириб келган Мавлид ойи муносабати билан Чеченистон Давлат университетида мавжуд факультетлараро давоми...

12:19 / 13.11.2018 3330