Фотограф

21:48 / 12.07.2022 | Muzayyana | 343
Ассалому алайкум! Мен қиз боламан. Фотграф бўлишга жудаям қизиқаман. Ҳозирги кунда тўй ва бошқа аёллар базмида эркак киши суратга олаётганлиги ёки келинлар тўйида эсталикка фотосессия қилишаётганида эркак киши суратга олаётганлигига кўп гувоҳ бўламиз. Мен фақат аёл қизлар учун фотограф бўлсам бўладими? Шариатда расмга тушиш ва расмга олишни ҳеч қандай ёмон томони йўқми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо шариатга зид бўлган ҳолларни олмаслик лозим. Валлоҳу аълам!