Ассалому алайкум! Одинахон устоз, саволларимизга бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Яқинда фарзандли бўламиз, иншааАллоҳ. Турмуш ўртоғим "Таълим кредити" олгандилар ва ҳали тўлаб улгурганларича йўқ. Биз қарздор бўлган ҳолда ақиқа қилишимиз жоизми? Динимизда қарздор ота онанинг ақиқа қилишдаги ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Маросим қилиш шарт эмас. Қўй сўйиб тарқатиб қўйилса кифоя. Аввал қарзни тўлаб олиб кейин қилинса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!