Ниқобимни ечгим йўқ

10:44 / 02.12.2021 | Shodiya Otamirzayrva | 660
Ассалому алайкум! Мен шу пайтгача ҳижобда эдим. Лекин яқинда ниқоб тақишга қарор қилдим бу чин дилдан роса хоҳладим. Биламан бизни мазҳабда юз аврат эмас лекин у фитнага сабаб болса ёпиш шарт тўғрими? Ҳижобда юрган пайтим кўчада кўп эркаклар ҳижобли бўлишимга қарамай ёмон назар билан қарашарди бу кўп марта такрорланди. Хўжайиним ниқоб тақинг дедила. Мен ниқобсиз кўчага чиқмоқчимасман бундан буён. Ота-онам бунга қаршилар. Агар ота-онам ниқобингни ечмасанг биз сендан норозимиз дейишса ва мен айтганларини қилмай ниқобимни ечмаганим учун гуноҳкор бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз ва вожиб ҳисобланмаган нарсада ота онага итоат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!