Давлат боғчасидаги ҳолат

10:43 / 02.12.2021 | Shahzoda | 488
Ассалому алайкум! Дейарли кўп боғчаларда фарзандларини навбатсиз ёки ёши кичиклиги сабаб пул (200/300$ ) ёрдами билан боғчага беришади. Дугонамни қайнонаси боғча раҳбари, Давлат боғчасида боғчанинг шароитини ўзи топган маблағдан қониқарли ҳолатга келтирган. Лекин ҳар бир болани қабул қилиши учун пулларни олади жуда кўп пул орттиради. Ана шу пуллардан оиласига, ўзига, боғчага ҳам ишлатади. Агар пул олмаса кўтармас экан. Бу келган пуллар ҳалолми ? Рўзғор ва бошқа кўп эҳтиёжларда қайнона топган пул ишлатилади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Раҳбарият изн берган бўлса, жоиз. Унинг изнисиз, махфий равишда қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!