Ассалому алайкум! Мен ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Ҳомилам 1 ярим ой бўлганида эрим жаҳл устида 3 ва ундан ортиқ талоқ қўйдилар. Ўшандан бери уйдан кетганман, бирга яшамаймиз. You tube дан бир маърузада ҳомиладор аёлга ҳатто қумталоқ ҳам тушмайди, дейилган. Саволим шундай: ҳақиқатдан ҳам ҳомиладор аёлга туққунга қадар талоқ тушмайдими, идда сақлайдими? Мен Шайх Муҳаммад Содиқ Ҳазратларини мухлисалариман жойлари жанатдан бўлсин. Уларнинг барча марузаларини эшитганман ва 3 талоқ тўғрисидагини ҳам, лекин ҳомиладор аёл талоғи ҳақидагисини тополмадим. 3 талоқни бошқасини никоҳисиз ҳам ҳаллоласа бўладими? Илтимос йўл кўрсатинг. Қизим 3 ёш, ҳар куни дадасини сўраб йиғлайди. Масалан никоҳланиб ҳар йили рўза тутиб шуни гуноҳидан ўтишини сўраб юрса, 5 вақт намозда ҳам гуноҳни ювишни сўрасак гуноҳдан ўтиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳомладорлик пайтида айтилган талоқ тушади ва 3 талоқ тушган бўлса ярашишга бошқа йўл қолмайди. Валлоҳу аълам!