Ассалому алайкум! Устоз холис қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Алҳамдулиллаҳ, мен ҳижобланганман. Аллоҳим менга гўзал хусн берган, аммо шу чиройим мени турли синовларга солади. Айрим қўштирноқ ичидаги инсонлар, бозорларга борсам ёки бирор бир иш масаласида бирор номаҳрам билан гаплашишга тўғри келиб қолса уларнинг менга бўлган муносабатлари дилимни хира қилади. Роббимнинг хузурида ўзимни ёмон ҳис қиламан. Баъзилари эса беҳаёларча термулиши ўзимга бўлган нафратни уйғотади. Аллоҳдан уларга ҳам ҳидоят, ўзимга эса тақво сўрайман. Қиз бола бўлганлигим учун келажакдаги турмуш ўртоғимга муносиб солиҳа қиз бўла олмаётгандек туйилади... Илтимос устоз, менга маслаҳат беринг, нима қилай шундай ҳолатларда қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Фитнага сабаб бўладиган ишлардан тийилиш лозим. Номаҳрамлар билан восита орақали мулоқот қилинг. Валлоҳу аълам!