Маслаҳат

00:02 / 30.10.2021 | Murodjon NARZIYEV | 528
Ассалому алайкум! Устоз, мен холис Аллоҳ учун ишимдан кетмоқчиман ва бошқа иш топмоқчиман. Намозларимда ва рўзаларимда бардавом бўладиган иш топмоқчиман. Ризқни Аллоҳ беради, Аллоҳ учун шу гуноҳ, маъсият эшигини ёпмоқчиман. Лекин ота-онам қарши бўлсаям Аллоҳ учун ёпмоқчиман. Шунга бир маслаҳат берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маслаҳат бериш учун тафсилот етарлимас. Маъсиятли ишдан кетишингизга ота она норози бўлса уларга итоат қилинмайди. Валлоҳу аълам!