Идда

23:57 / 29.10.2021 | muhabbat | 414
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим вафот этганлиги сабабли идда сақлаб ўтирган эдим. Идда вақтим тугамасдан олдин соғлиғим ёмонлашиб белим қаттиқ оғриб ётиб қолдим. Оғриқ қолдирувчи дорилар фойдаси бўлмади. Иложсизликдан невропатолог кўригига боришга мажбур бўлдим. Ҳозирда соғлиғим яхши. Лекин иддани бузганлигимдан жуда афсусдаман. Бу ҳолатда мен тўғри иш қилдимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг узрингиз бўлган. Иддани давом эттираверинг. Аллоҳ шифо берсин! Валлоҳу аълам!