Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Телеграмда канал очганман. У каналга фақат фойдали нарсалар ташлайман. Бошқа каналлардаги фойдали нарсаларни кўриб қолсам уларни ҳам ўз каналимга ташлайман. Бу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Фақат манба кўрсатиш ва моддий манфаат топмаслик шарти билан. Валлоҳу аълам!