Икки ҳайз ўртасидаги поклик

01:57 / 18.05.2021 | Alohon Begmatova | 639
Ассалому алайкум! “Кифоя” ва “Аёл-мўтабар зот” китобларидан истеҳоза ҳақида қуйидаги савол пайдо бўлди. Менда хар 15 кун ҳайз бўлади. Ҳайз истеҳоза қон билан тугаса, кейинги ҳайзни орасидаги поклик 15 кун бўлиши учун ҳайз тугаган санадан бошлаб ҳисоб кетадими, ёки истеъҳоза қони тугаган санадан бошлаб 15 ҳисоблайманми? Масалан 1-12 санагача қон келди, кейинги ҳайзимгача поклик бўлиши учун (15 кун) 10-чи санадан ҳисоблайми ёки 12-чи санаданми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 10 кун тўлиб 11 чи кундан поклик деб ҳисоблайсиз. Валлоҳу аълам!