Маслаҳат беринг

09:21 / 10.05.2021 | Bunyodbek Boboxonov | 498
Ассалому алайкум! Мен мактаб ўқувчисиман. Ҳозирги кунда Университетга ўқишга тайёрланяпман. Олдинда Рамазонга оз қолди. Энди ўқишимни озгина камайтириб кўпроқ намозларимга эътибор бераман, ибодатларни, зикр, истиғфорларни кўпайтираман. Рамазон ойида нафл ибодатларни, хайрли амалларни кўп қилиш ҳақида китобларда ўқидим. Менинг саволим шуки, намозни бошлаганимга кўп бўлгани йўқ, қазо намозларим бор, энди мен Рамазонда ўша қазоларимни адо этишим керакми ёки нафл ибодатларимни кўпайтиришим керакми, мен учун қайси бир амал муҳим?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таровеҳдан ташқари қазоларни адо этиш муҳим. Валлоҳу аълам!