Қош бўяш

09:46 / 10.05.2021 | Nasiba | 1221
Ассалому алайкум! Қош териш мумкин эмас, аммо қошни терилмагандек бўяш мумкинми? Ҳозир ҳамма салонларда бу урф бўлди, "Ҳалол усул" номи билан машҳур. Яъни қошни хинада чиройли бўяб, ортиқча қошларни оқартириб қўйилади, яъни рангини ўчирилади, лекин терилмайди, шунда улар кўринмайди. Тахминан 1 ойча туради. Аксарият ҳижобли аёлларимиз шу усулда бўятишяпти, мен ҳам мумкин бўлса қилдирмоқчи эдим. Шу мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!