Зиёрат ҳақида

09:37 / 10.05.2021 | Mahliyo Sharofova | 582
Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Аллоҳ қилган, қилаётган ва қилажак савоб ишларингизнинг ажрини бениҳоя қилсин! Бир масаланинг ечимида қийналаётган эдим: Турмуш ўртоғим авлиё зотларнинг зиёратига тез-тез бориб турадилар. Бу, албатта, яхши! Фақат Тошкентда бир ўзимиз турамиз, ота-оналаримиз вилоятда, битта қариндошимиз бор Тошкентда. Гап шундаки, ҳар гал зиёратга кетадиган бўлсалар, бир ўзим қолишимга тўғри келади, шу масала юзасидан тортишиб қоламиз! Саволим шундан иборатки, ёлғиз қолгим келмасдан, мен хўжайинимга зиёратга, илмли инсонларнинг зиёратига боришларига қарши кайфиятда турсам, бу гуноҳ бўладими? Гуноҳкор бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз зиёрат қилишига эмас, ёлғиз қолишга қаршилик билдиринг. Шунда гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!