Доғистонда аёллар ўртасида намоз арконларига оид мусобақа бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Доғистоннинг Советское қишлоғи масжидида аёллар ўртасида намоз ва таҳорат бўйича туман мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этиш мақсадида туманнинг  25 та кишлоғидан аёл ва қизлар йиғилишган. Уларнинг ҳаммаси яхши натижаларга эришдилар.

Тадбирнинг барча иштирокчилари юқори даражада тиришқоқлик ҳамда фаоллик кўрсатдилар. Совринли уч  ўринни ҳам Ново-Кара қишлоғидан келган муслималар эгалладилар ва Қуръон мусҳафи, фахрий ёрлиқ, ҳамда пуллик соврин билан тақдирландилар.

Қолган қатнашувчиларга эса рағбатлантирувчи мукофотлар – Доғистон Республикаси муфтийси Аҳмад ҳожи Афандининг китоблари билан мукофотландилар. Тадбирнинг энг кичик фаол иштирокчиларига эса пуллик мукофот ва китоблар тақдим қилинди .

Туман имоми мусобақани ўтказишда фаоллик кўрсатган Бобоюрт туманининг муфтийлар қўмитаси вакилларига, шунингдек, қизларини шариат аҳкомлари асосида тарбия қилаётган иштирокчиларнинг ота-оналарига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

                                                                                  Манба: «islamisemya.com»  сайти

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvXqFN2OrHMNgfeatureyoutu.beembed

17:48 / 27.02.2018 3533
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду сано, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту давоми...

15:05 / 12.03.2017 6102
embedhttpswww.youtube.comwatchvRxsnb7NFNgembed

18:53 / 19.11.2018 3530
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари давоми...

11:58 / 25.04.2018 4112