Қуръон мусобақасидан сўнг Ҳадис мусобақаси ўтказилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг май ойи давомида “Ҳадислар билимдони” кўрик-танловини ўтказади.

Танловнинг асосий мақсади – ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, инсонларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган ғояларни ўзида мужассам этган ҳадисларни ёшларнинг барча қатламларида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар 2018 йилнинг 26 апрель кунига қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларида рўйхатга олинади.

Танловнинг биринчи босқичи 2018 йилнинг 1-5 май кунлари давомида вилоятлар кесимида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш шартлари: Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Танлов учта шартдан иборат: – Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш; – Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларини баён қилиш); – Ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш.

Тошкент шаҳри бўйича иштирокчилар “Минор” жоме масжидида рўйхатга олинадилар. (Тел: +99897 235 22 21, +99890 318 42 80)

Иштирокчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – Паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, – Турар-жойдан маълумотнома, – 2 дона 3*4 шаклда фотосурат.

Танловнинг Республика босқичини ўтказиш вақти қўшимча эълон қилинади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати         @Vakillikuz

Мавзуга оид мақолалар
Физика фани бўйича Нобель мукофоти совриндори Ричар Фейнман ҳар қандай мавзуни тезроқ ва чуқурроқ давоми...

11:14 / 22.02.2019 5656
Ажр мусибат учун эмас сабр учун берилади    Инсон туғилибдики, бу дунё қийинчиликмашаққатларини енгиб давоми...

15:55 / 01.05.2017 5333
Масаллиқлар 300 гр пўсти арчилган помидор 5 дона райҳон барги 2 дона аччиқ қизил гармдори 1 ошқошиғи зайтун давоми...

12:54 / 29.11.2016 4466
БиласизмиҲаж ва Умра зиёратига борсангиз, Мадинаи мунавварага ташриф буюрасиз. У ерда Масжиди Набавийда давоми...

10:26 / 02.12.2022 5130