Саудия Арабистони тақиқланган исмлар рўйхатини эълон қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Ички Ишлар Вазирлиги 50 та исмни тақиқлаб қўйди. Улар орасида хорижий келиб чиқишга эга бўлган исмлар, қироллик оиласи билан боғлиқ исмлар ва куфрга олиб боради деб ҳисобланган исмлар бор. Хусусан, Саудия Арабистонида чақалоқларга Амир, Малак, Малик каби исмларни қўйиш ман этилади. Бундан ташқари, тақиқ араблар орасида машҳур бўлган Линда, Элис, Сенди, Лорин, Арам каби ўнлаб хорижий исмларни ҳам ўз ичига олади. Баҳрайнда ҳам ота-оналарга фарзандларини баъзи бир исмлар билан номлашлари расман тақиқланиши мумкин. Қонун чиқарувчилар аллақачон мазкур қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Мазкур тақиқдан кўзланган мақсад болаларни руҳан ноқулайлик келтирадиган ёки динга тўғри келмайдиган исмлардан эҳтиёт қилишдир.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб Эй имом Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан давоми...

21:00 / 17.10.2019 4293
Хорлик шохлари фақатгина тамагирлик уруғидан гуркираб ўсар Бу ҳикмат «Мусулмонлар нeга бунчалик хор давоми...

14:00 / 13.02.2019 4941
Сиз яратган боғлардир китобларингиз, Сиз кўтарган тоғлардир китобларингиз.  Ўқийди, излайди, топиб давоми...

20:38 / 15.11.2016 4273
Бўялган полларни ювиш учун сувга 12 ош қошиқ нашатир спиртини қўшиш керак. Ошхона кафелларидаги ёғли давоми...

10:22 / 23.02.2017 12115