Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёллари вафот этдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёллари Нодия Абдулжалил Тахтарунжий 2014 йил 15 март шанба куни (ҳижрий сана билан 1435 йил 15 жумодул аввал) вафот этдилар. Марҳумага жаноза намози ўша куни пешин намозидан кейин, Шайх Мулла Рамазон Бутий масжидида ўқилди. Оли Шамдийн мақбарасига дафн этилди. Якшанба, душанба ва сешанба аза кунлари деб эълон қилинди. Марҳуманинг оила аҳллари, эркак ва аёлларни алоҳида-алоҳида таъзияларини қабул қилдилар ва қилмоқдалар. Марҳуманинг оила аҳлларига Аллоҳдан сабру салвон сўраб дуода бўламиз. Эслатиб ўтамизки, ўтган йили 21 март куни (ҳижрий сана билан 1434 йил 9 жумодул аввал)Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳам бу дунёни тарк этган эдилар. Аллоҳ таоло бу азиз инсонларни Ўз раҳматига олсин.
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меҳмонга бориш одоблари қандай Сизни меҳмонга чақирган инсон бахтиёр бўлиши, сизнинг зиёратингиз шодлик ва давоми...

19:04 / 21.06.2019 4184
Аёл Ҳар сафар Қуръони Каримни ўқиган вақтимда Аллоҳ таолонинг эркакларни  жаннатдаги ҳуру ийнлар билан давоми...

19:10 / 01.02.2017 10826
gallery sizelarge linkfile columns5 ids30028,30029,30030,30031,30032    Бугун, 2017 йил 29 сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкек давоми...

10:09 / 30.09.2017 11950
       2018 йил 1 декабрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

16:28 / 02.12.2018 5456