АҚШнинг Судандаги вакили Исломни қабул қилгани учун ишдан бўшатилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 АҚШнинг Судандаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғи Жозеф Стенфорд мусулмонликни қабул қилгани сабабли ўз лавозимидан кетишга мажбур бўлди, деб хабар беради WORLD BULLETIN.

Элчихонанинг ахборот хизмати вакили: «Элчининг чақириб олиниши унинг оилавий муаммолари билан боғлиқ», деб таъкидлади. Аммо Cудандаги манбаларнинг айтишига кўра, дипломат ишдан бўшатилган. АҚШнинг давлат департаменти Судандан келган бу янгиликни изоҳламаяпти. Истеъфога чиққандан сўнг дипломат оммавий ахборот воситалари орқали Судан халқига очиқ хат эълон қилди: «Биз ўз ватанидаги ҳаётни яхшилаш учун ҳаракат қилаётган кўплаб инсонлар билан учрашдик. Биз доимо сизни ва сизнинг ажойиб мамлакатингизни ёдда тутамиз». Хабарнинг охирида шундай сўзлар бор эди: «Фи кулли ҳарака барака» (Ҳар қандай ҳаракатда хайриҳоҳлик (ёки барака) бўлади). «Islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Дадажон дейди яйратиб дилни,Ортда қолдирар меҳрда ўғилни.Кетса ҳам бир кун пойлатиб йўлни,Қизлар отага давоми...

05:42 / 16.09.2020 6191
Дўкондан иккита катта янги балиқ сотиб олдингиз. Балиқдан турли хил таомлар тайёрлаш мумкин. Бироқ бунинг давоми...

20:11 / 13.12.2016 6035
Рабиъул аввал ойининг 11 ва 12кунлари орасидаги кечани бутун дунё мусулмонлари байрам сифатида нишонлашади. давоми...

14:50 / 08.12.2016 3996
embedhttpswww.youtube.comwatchvOC7WFhs6wl0embed

18:00 / 19.04.2017 5049