Шаҳзода Чарлз Саудия Арабистонга келди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қиролича Елизаветанинг ўғли, Британиянинг 65 ёшлик тахт вориси шаҳзода Чарлз Ташқи ишлар Вазирлиги топшириғига биноан Саудия Арабистонига сафар қилди. Шаҳзода Чарлзнинг Саудия Арабистонига ташрифи бу ердаги миллий Жанадрия фестивали фаслига тўғри келди.

Ушбу байрам мамлакат пойтахти Ар-Риядда, айниқса, жуда тантанали байрам қилинади. Эркакларнинг миллий кийимини кийиб олган шаҳзода Чарлз, эркакларнинг оммавий рақси бўлган Арда рақсида иштирок этди ва маҳаллий ҳимоячиларга мос бўлган узун тантанавий қилични қинидан чиқарди. Баланд мартабали меҳмон байрам давомида маҳаллий фуқароларнинг барча ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қилди. У бу қувноқликларга қизиқиб кетиб, ўзининг расмий миссиясини вақтинча унутди.

20 февраль,«islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Холиднинг онаси саҳарлик тайёрлашга давоми...

19:22 / 25.12.2016 4287
Шакирийя таоми Ассалому алайкум Ошхонамизга хуш келибсиз Бугун сизлар билан Шомнинг машҳур таомларидан давоми...

21:50 / 17.03.2017 5295
Хотиннинг одоблари Эр уйига кириб келганида, хотин уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан  «Марҳабо, давоми...

13:13 / 16.02.2017 7881
«Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар». Бақара давоми...

06:59 / 01.11.2017 4854