Германияда яна бир мўъжиза исботланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
Германиядаги мусулмонлар фарзандлик бўлишди. Суннатга эргашган ҳолда, ота боласининг сочини етти кунда олиб, унинг миқдори даражасида олтин билан садақа қилди. Бир неча кундан сўнг болани шифокор текширувига олиб боришди. Болани кўриб чиқиб, шифокор ажабланган ҳолда : «Сочини ўзингиз олиб ташладингизми ёки ўзи шундай туғилдими?» дея сўради. Она : «Ўзимиз», дея жавоб берди. Шунда шифокор ажабланганининг сабабинин тушунтириб берди. Эллик кун аввал бизнинг олимлар бир қанча тадқиқотлардан сўнг шундай хулосага келишдики, қирқ кун ичида янги туғилган чақалоқнинг сочи олинса, бу унинг кўзининг нурини кучайтирар, сочларини бақувватлаштирар, ақлни очар ва шу каби бир қанча фойдали таъсирга эга экан. Айниқса, бу ишни етти кун ичида қилинса, юқорида айтилган барча таъсирларни кучайтирар экан. Шунинг учун эллик кунгина аввал қилинган таҳлил ҳақида қандай билганингизга ажабландим. Она шифокорга жавобан: «Биз буни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан билдик», дебди. Шифокор эса: «Пайғамбарингизга маълумотлар шунчалик тез етиб борадими?» деб сўрабди. «У 1400 йил олдин яшаган ва бандаликни бажо этган», деб жавоб берибди она. Шифокор буни эшитиб жуда ҳайратланибди.
islam-today.ru сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Савол Агар ҳаммом ёки ошхонада идишдаги сувнинг усти очиқ қолса, ўша сувни ишлатиш мумкинми ЖАВОБ давоми...

09:37 / 23.02.2017 6882
Савол Ассалому алайкум, Шайх жаноблари Мен ЮНЕСКО ташкилоти қошида ташкил этилган «Ипак йўли» давоми...

07:53 / 28.11.2016 15236
Аллоҳ таоло Сиз ҳар қандай ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг Шунда баногоҳ сиз билан давоми...

21:48 / 28.05.2023 2940
Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимизга 10 сабаб Мусулмон бўлганимиз учун. Изоҳ мусулмон давоми...

14:22 / 14.12.2017 3350