Ҳаж ва унинг сирлари, фазилат ва одоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Кимки Ҳажни ирода этса, тавба билан бошлаши лозим бўлади. Қилган зулмларини қайтариши, қарзларини узиши, қайтиб келгунига қадар нафақаси лозим бўлган ҳар бир кишига етгудек нафақа ҳозирлаши, ўзида сақлаётган омонатларни эгасига қайтариши керак.

Ҳажга бориш ва келишга кифоя этадиган миқдорда ҳалол молдан ўзи билан бирга олиб олади. Зоди-роҳиласига бағрикенглик қилиб, фақиру мискинларга юмшоқликда хасислик этмайди. Ҳожи зарур бўлган мисвок, тароқ, ойна, (соат, кўзойнак… – тарж.) кабиларни ўзи билан бирга олиши яхши. Сафарга чиқишдан олдин хайру садақа этади. Агар от-уловни кира этадиган бўлса, ўзи билан олиб борадиган барча, озми ёки кўпми, юкларни очиқ-ойдин сарбонга кўрсатади. Чиройли сўз ва муомалада бўлиш мусулмоннинг белгисидир. Бир киши Абдуллоҳ ибн Муборак розияаллоҳу анҳуга «Мана бу хатни фалончига олиб олсангиз», деб айтди. У зот: «Аввал ҳаммолдан рухсат олай», деб айтган эканлар. Сафарга чиқувчи солиҳ, яхшиликни дўст тутувчи ва ёрдамга ҳозир йўлдошни топиши лозим. Бундай рафиқ агар унутса, эсга солади, агар зикр этса, ёрдам беради. Юраги сиқилса, сабр қилади (тилайди). Йўлдошлар ўзларига хулқи энг чиройли, асҳобларга меҳрибонроғини амир қилиб ихтиёр этишади. Амир сайлашга эҳтиёж шундаки, сафар чоғида фикрлар турлича бўлади, чора-тадбирлар низомда бўлмайди. Буларнинг олдини олиш учун амир ихтиёр этилади. Амир одамларга чиройли муомалада бўлиши, уларнинг манфаатларига қараши ва ўзини уларнинг ҳимоялари йўлида хизматга бағишлаши лозим. Мусофир чиройли сўзларни айтиши, одамларга таом бериши, гўзал ахлоқини намойиш этиши зарур, зеро сафар машаққати ботиний сифатларни юзага чиқаради. Кимки қийин, оғир сафарда ҳусни хулқда бўлса, ўтроқ-шаҳарда жуда ҳам чиройли бўлади. Шундай деб айтилади: «Агар бир одамга ўтроқда у билан муомала қилувчилар ва сафардаги йўлдошлари мақтов айтишса, бас, биз унинг солиҳлигидан ҳеч бир шикоят этмаймиз». Сафарга отланган муқим одам дўст-биродарлари билан хайрлашмоғи ва улардан дуо этишларини сўрамоғи лозим. Сафарни пайшанба тонгидан бошлаши мақбул. Уйидан ташқарига чиқишидан олдин у киши икки ракъат намоз ўқиши, аҳли аёли, молу дунё ва уйини Аллоҳ ихтиёрига қолдириб, дуо қилиши лозим. Манзилдан чиқишда дуолар ва маъсур зикрларни айтади. Бир уловга миниш ва тушишда ҳам шундай иш тутади. Жамики Ҳаж маносиклари – эҳром, тавоф, саъй, Арафотда туриш ва бошқа амалларда ҳам турли зикрлар, дуоларни айтади ҳамда Ҳажга тааллуқли одобларга қатъий риоя этади. Булар ҳақида фиқҳ ва бошқа китобларда батафсил баён этилган. Марҳамат қилиб уларга мурожаат этишингиз мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
Бир куни мактабимдаги синфдошларим ва устозларим билан сафарга чиқдик. Сафар асносида чиройли манзаралар давоми...

22:43 / 30.05.2023 2863
embedhttpswww.youtube.comwatchvgiO2CrPOAzAembed

15:11 / 30.11.2016 6463
  Катта кутубхона. Жудаям кўп китоблар иккита бўлимга ажратиб қўйилган. Чап тарафдагиси каттагина, давоми...

18:31 / 14.12.2016 3581
Бугун Узэкспомарказда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган «TASHKENT BOOK FEST давоми...

20:51 / 02.10.2019 3162