Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб:
– Эй имом! Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан кўзлари кўр бўлди. Ёнига бориб, бу ҳолга бир чора кўрсангиз, – деди.
Ҳасан Басрий рози бўлдилар ва бордилар. Сўнг қизга:
– Қизим, нимага йиғлаяпсан? Ҳатто бундан кўзларинг ожиз бўлиб қолибди, сабабини айт, чора бордир, – дедилар.
Қиз жавоб берди:
– Икки сабабдан йиғлайвериб, кўзларим кўрмай қолди. Биринчиси, агар бу кўз охиратда Аллоҳни кўрадиган бўлса, У Зотга минглаб кўзлар фидо бўлсин, менга унинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Иккинчиси, агар охиратда бу кўзлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони кўришга лойиқ бўлмаса, мен буни нега кўз дея олиб юрибман?! Аллоҳ бундай кўзларни бу дунёда иккисини ҳам кўр қилсин.
Қизнинг бу сўзини эшитган Ҳасан Басрий:
– Мен бу ерга насиҳатчи ва табиб бўлиб келган эдим. Ҳолбуки, ўзим насиҳат ва шифо топиб кетяпман, – дея ўзини йиғидан тўхтата олмади…

«Маноқиби авлиё» китобидан Ғиёсиддин Юсуф таржима қилди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда насроний эски танишимни учратиб қолдим. У аёлнинг айтишича, охирги пайтларда бахт топиш учун давоми...

08:57 / 28.11.2016 5791
Ҳозирги кунда фалончи ўзини ўзи қатл этибди деган гапларни эшитар эканмиз, астағфируллоҳ, деймиз. Ислом давоми...

15:08 / 29.11.2016 3991
Ҳаж ва умра зиёрати учун электрон визалар Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги режалари доирасида турли давоми...

06:22 / 14.03.2019 4090
  12 май куни «Muslimaat.uz» да сайтнинг бир йиллик фаолиятига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. давоми...

06:17 / 15.12.2016 4039