Етимнинг ноласи....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўзларимизни ёшлаб, Кўнгилларимиз ғашлаб, Биз ғарибларни ташлаб, Устозим кетиб қолди! Илм бобида денгиз, Мардона эди сўзсиз, Бўзлатиб бизни, эссиз, Устозим кетиб қолди! Ирфон йўлида ўтди, Қўлларимиздан тутди, Кўнглим бузилиб кетди, Устозим кетиб қолди! Ғариб бўлиб қолдик, оҳ! Бу не кўргулик, эй воҳ! Ўзинг сабр бер, Аллоҳ! Устозим кетиб қолди! Юрган эдим керилиб, Устозим-ла севиниб, Аттанг, қолдим эзилиб, Устозим кетиб қолди! Шогирдлар етим қолдик, Мусибатзада бўлдик, Ўлмасдан бурун ўлдик, Устозим кетиб қолди! Исми Муҳаммад Содиқ, Минг фазилатга лойиқ, Бир яратганди, Холиқ! Устозим кетиб қолди! Аброр, энди бардам бўл, Шогирдмисан, маҳкам бўл! Етимларга малҳам бўл! Устозинг кетиб қолди! Ажал олди омонат, Қалбда маҳзун надомат, Дийдор қолди қиёмат... Дийдор қолди қиёмат... Кўзларимизни ёшлаб, Кўнгилларимиз ғашлаб, Биз ғарибларни ташлаб, Устозим кетиб қолди!  
  • Аброр Мухтор Алий 10.03.2015 Тун 3:45.
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги давоми...

15:05 / 08.12.2016 4837
муфтий Муҳаммад Таки Усмонининг турмуш ўртоқлари билан суҳбат Мазкур интервью бутун жаҳонга машҳур муфтий, давоми...

15:04 / 27.12.2016 6625
embedhttpswww.youtube.comwatchvJaLSdCX2a0Eembed

19:09 / 19.11.2018 5041
embedhttpswww.youtube.comwatchvLqzKzhGb74featureyoutu.beembed

11:48 / 23.02.2018 4103