Дубайдаги Шайх Зайд масжиди дунёнинг энг зўр қадамжолари рўйхатига киритилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Travellers Choice Awards-2013» рейтингида Абу Дабида жойлашган шайх Зайд масжиди Тож Маҳал, қадимги Иордан шаҳри Петр ва Мачу Пикчу (Перуда) деб аталувчи қадимги инкларнинг йўқолган шаҳри билан бир қаторда турибди.

«Дубай БАА» порталининг хабар беришича, бу рейтинг айни масжидни зиёрат қилган сайёҳларнинг таклиф ва маслаҳатлари асосида ташкил этилган. Шайх Зайд дунёнинг энг катта 10 та масжидлари рўйхатига киритилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида унда 40 минг киши ибодат қила олади. Бундан ташқари, у ўзининг маҳобати ва гўзаллиги билан лол қолдиради. Ичкарида 6000 квадрат метр кенгликдаги гилам ёзилган. Шифтга эса турли рангда товланувчи улкан еттита қандил осилган бўлиб, уларга тилла суви югуртирилган ҳамда энг катта қандил 10 метр диаметрга эга бўлиб, у қимматбаҳо Сваровски тошлари билан безатилгандир. 2012 йилда масжидни турли мамлакатлардан келган 4,7 миллион меҳмон зиёрат қилган. Масжидда бу йил Рамазон ойида жумадан ташқари ҳар куни эрталаб соат 10 дан 11 га қадар барча хоҳловчилар учун бепул экскурсиялар уюштирилади.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Тўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру давоми...

12:16 / 10.01.2017 4794
Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди давоми...

23:47 / 16.11.2020 3607
Эркак киши унинг гапларига диққат билан қулоқ соладиган, эрининг фикрини ўқий оладиган, унинг шижоатига давоми...

23:32 / 13.11.2023 3561