ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДАГИ ЭЗГУ ИШЛАРНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юртимизда сўнги йилларда барча соҳалар қатори маънавий-маърифий, маданий-диний соҳаларга, хусусан, мўмин-мусулмонлар Умра, Ҳаж зиёратларини адо этишлари учун қулай шароитлар ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мисол учун, 2016 йилда мамлакатимизда 5200 киши муқаддас Ҳаж амалларини адо этиб келган бўлса, 2017 йилдан бошлаб 7200 нафар фуқароларимиз ислом динининг муқаддас арконларидан бирини адо этиш имконига эга бўлдилар.
Илгари Умра зиёратига фуқароларимиз чекланган квота асосида юборилган бўлса, ўтган йилдан эътиборан фуқароларимизнинг йил давомида квотасиз Умра зиёратига юбориш имконияти яратилди.
Мўмин мусулмон борки, Ҳаж ибодатини адо этишни орзу қилади. Аммо ҳамманинг ҳам бунга қурби етавермайди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсий ташаббусларига асосан фуқароларимизга Ҳаж ва Умра сафари мобайнида кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш, сарф-харажатларни арзонлаштириш мақсадида махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, Саудия Арабистонидаги ширкатлар билан музокаралар олиб борилди.
2018 йилда фуқароларимиз учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан
42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.
Давлатимиз раҳбарининг иродалари ва саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилдан фуқароларимиз ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъний ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштиришга эришилди. “Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтириб берилди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда фуқаролар манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг, эзгу ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Мавзуга оид мақолалар
Бундан 1441 йил аввал мусулмон оламида оламшумул воқеа бўлиб ўтган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

18:00 / 31.08.2019 6842
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзи эшитган озорга сабр давоми...

05:58 / 20.11.2016 6069
Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу ndash нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга давоми...

22:10 / 26.11.2023 5100
24.Савол Муҳаммад соллалллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Оминанинг вафотидан кейин боболари давоми...

16:10 / 30.11.2017 3448