Фейсбук ҳукмлари ва одоблари (давоми). «Жаннат заъфарони», «Жаннат қуши» каби жаннатга нисбат қилинган лафзлар билан тахаллусланишнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Шубҳасиз, умид қилиш керак, лекин шу билан бирга ҳавф ҳам лозим. Баъзи уламоларнинг фикрича, бундай тахаллусланишларда нафсни поклаш бордек. Яна Аллоҳ билади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир ёш бола вафот этганда мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо у ҳақда шундай деганлар: «Мен: «Унга Тубо бўлсин, у жаннат қушларидан бири!» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билмайсанми, Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратган ҳамда унисига ҳам, бунисига ҳам ўз аҳлини яратган», дедилар».

Муслим ривояти.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»нинг шарҳида буни қуйидагича шарҳлаганлар: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг ҳузурида қатъий далил бўлмагани учун уни қатъийликка йўллаб, шошқалоқликдан қайтарганлар».[1]

Саҳифани «Умар ибн Ҳаттоб», «Имом Молик» каби
саҳоба ва уламоларнинг исмлари билан номлашнинг ҳукми

Саҳоба ва уламоларнинг исмлари каби мажозий сохта исмлар билан саҳифани номлаш ҳам хатардан холи эмас. Чунки ана ўша саҳоба ва олимга нисбат бериш эҳтимол кимдир уларни ёмон кўришига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Агар шундай номланган шахс хато қилиб қўйса, гап ана ўша исм эгасига йўналади. Натижада саҳифа соҳибининг исмига раддия билдириш билан саҳоба ва олим хатода айбланади.

Саҳобалар, уламоларнинг исмларини оталари исми билан бир вақтда ёки баъзилар ўз шахсий саҳифасини «Умар ал-Фаруқ» деб номлаганидек, саҳобанинг исм ва таҳаллусини бир вақтда келтириб, уларнинг исмларини ҳақоратга нишон қилиб қўймаслик керак, улар ҳақида тасодифан ҳам нолойиқ муносабат пайдо қилиб қўйишдан сақланиш лозим.


[1] «Ал-минҳааж шарҳу саҳиҳи Муслим ибнил Ҳажжаж» (Нававий): 16/207.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилинишича, бир от ичи қуруқ бўлган чуқур қудуққа тушиб кетибди.Тушиб кетгандаги оғриқдан от қаттиқ давоми...

23:24 / 09.01.2024 8274
Ғуслнинг фарзлари 68масала Баданнинг бирор жойига соч толасичалик жойга бўлса ҳам сув етмай, қуруқ қолиб давоми...

19:00 / 19.07.2019 4346
Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу меҳрибон она, давоми...

09:25 / 22.05.2017 4809
Бугун 27 ноябрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институтида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

19:32 / 27.11.2019 3014