Узоқ яшай десангиз, қариндошларга яхшилик қилинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки умрим узун, ризқим мўл бўлсин деса, ота-онасига хизмат қилсин, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин», дедилар.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Бу дунёда яшайдиган ҳар бир инсон узоқ умр кўришни , ризқи кенг бўлишини истайди. Одамлар шу мақсадга етиш учун ҳаракат қиладилар. Аммо ҳамманинг ҳам умри узун бўлавермайди. Ҳамма ҳам бир хилда тўкин-сочинликда яшашга муяссар бўла олмайди.

Чунки ҳамма ҳам узоқ умр кўриш ва ризқи мўл бўлишнинг йўлларини билавермайди. Ёки билса ҳам дангаса бўлгани учун амал қилмайди. Хўш, узоқ умр кўриш ва кенгу мўлликда ҳаёт кечиришнинг сири нимада?

Аслида инсон ҳали онасининг қорнида ётган пайтидаёқ унинг умри ва ризқи қанча экани Аллоҳга маълум бўлади. Аммо Аллоҳ бизга узоқ умр кўриш ва яхши ҳаёт кечириш сирларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали хабар қилган.

Инсон узоқ умр кўриш учун Аллоҳ ато қилган соғлигини авайлаб асраши лозим. Соғликка зарар етказадиган ишлардан сақланиши шарт. Агар биз ота-онамизга доимо яхшилик қилсак, қариндошларнинг ҳолидан хабардор бўлиб юрсак, улар, албатта, биздан хурсанд бўлишади.

Ота-она ва қариндошлар билан яхши муносабатда бўладиган инсон бегоналар билан ҳам муроса қилиб яшай олади. Қариндошлар билан, бошқалар билан алоқаси яхши бўлган одамнинг қалби роҳатда бўлади. Шунда у руҳан бардам ва соғлом кишига айланади. Кимки руҳан соғ бўлса, у жисмонан ҳам соғ бўлади ва иншааллоҳ, узоқ умр кўради.

Мавзуга оид мақолалар
Улар эришган манзара сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан давоми...

20:47 / 02.01.2017 4946
Аллоҳнинг карамли юзини жаннатда кўришни орзу қиламиз. Бунга қандай эришиш мумкин Аллоҳга қасамки, банда давоми...

13:15 / 01.11.2018 6697
Фосиқлар Аллоҳ субҳанаҳу таоло халойиқни яратди ҳамда уларни ҳидоятга бошлаб, тўғри йўлни кўрсатишлари, давоми...

14:51 / 08.06.2019 23935
ТАЪЗИЯ      Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам давоми...

13:28 / 08.07.2017 4229