Таъзия
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАЪЗИЯ 

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَنَا أَيُّنَا أَحْسَنُ عَمَلاً

والصَّلاَةُ والسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِين

إنا لله وإنا إليه راجعون 

Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…

Бугун islom.uz порталининг техник ходими, кўплаб вебсаҳифаларимизнинг фаолиятига, ташқи кўриниши ва сифатига катта ҳисса қўшган, динимизнинг ривожи йўлида хизматини аямаган қадрдон укамиз Айюб Рамз Аллоҳ азза ва жалла белгилаган вақт-соат етиб, фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар…

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда порталимиз ходимлари ҳамда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар номидан Айюб Рамзнинг оила аъзоларига, хусусан волидаи муҳтарамаларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Инсон ҳаёти давомида ўқийди, илм ўрганади ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади. Кимки ўрганганларига аввал ўзи амал қилиб, сўнг уни бошқаларга ҳам ўргатса, сўзи таъсирли бўлади, эшитган одамнинг қалбига етиб бориб, ўрнак олишга, амал қилишга ундайди. Бундай амал қилувчиларни ҳаётимиз давомида кам учратамиз. Ходимимиз Айюб Рамз ҳам ана шундай изланувчан, тиришқоқ, фаол, эзгу ишларда жонкуяр инсонлардан эди. Айбхон айниқса муслимаат.уз сайтининг янги қиёфасини тайёрлашда кўп меҳнат қилган, унинг дастлабки рамзини ҳам ўзи тайёрлаган эди.

[gallery ids="29498,29492,29496"]

Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: «Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан». Айюб Рамз ҳам яхши хислатлар эгаси бўлиш билан бирга, барчани Ватанга, бутун мавжудотга нисбатан меҳр билан яшашга чорлаган ҳассос қалб эгаси эдилар.

Аллоҳ таоло қилган барча яхши амалларини ўзига ҳамроҳ айласин!

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти

Ислом.уз портали

Муслимаат.уз саҳифаси

   Ўзбекистон муслималари саҳифаси muslimaat.uz сайти логосининг муаллифи ҳамда техник муҳаррири  Айюб Рамз  ( Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин!)  
Мавзуга оид мақолалар
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ   Яратган Роббимизга шукрлар бўлсинким, бизни шу жаннатмакон Ватанда, буюк алломалар давоми...

16:36 / 10.02.2017 6240
Керакли маҳсулотлар 100гр қаймоқ, 200гр творог, 50гр эритилган шоколад, 1 дона банан, 1 дона давоми...

07:07 / 20.11.2016 3861
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қиз болалар таълими хусусида гапирадиган бўлсак, қизларни албатта ўқитиш шарт. давоми...

22:25 / 06.06.2023 3404
Ўтиш ёшидаги қизлар учун «ҳамма билан бир хил» бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун ўсмир қизингиз унинг атрофидаги давоми...

14:10 / 11.02.2017 5750