Ихтиёрий садақа ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошқа ибодатлардаги каби садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта фойдалар келтиради.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у (садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам, Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Термизий: «Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда, албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди.

Иккинчиси эса: «Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди», дедилар».

Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.

Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида Аллоҳ таоло садақаси қилинган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди.

Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.

Мавзуга оид мақолалар

19:07 / 17.05.2018 4048
Болани тўғри тарбиялаш ҳам бир санъат бўлиб, уни бола туғилишидан анча аввал бошлаш мақсадга мувофиқдир. давоми...

20:46 / 29.12.2016 4081
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирар ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб давоми...

10:38 / 14.02.2019 4119
 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Киши ишонмаса ҳам, фолбинга боришининг шариатда давоми...

17:03 / 24.01.2017 4894