Хингалш (чечен ошхонасидан)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чечен ошхонасига мансуб бу ажойиб қовоқли нончалар «хингалш» деб номланади. Оддий буғдой уни ёки маккажўхори унидан тайёрланиб, ичига қовоқ солинади. Хингалш нончалари жуда мазали ва майин таъмга эга бўлиб, қовоқни севувчиларга, аниқса, маъқул келади.

Хамири учун: 600 гр буғдой уни, 500 мл қатиқ, 1 гр сода, уксус, 2,5 гр туз. Қиймаси учун: 550 гр қовоқ, 75 гр шакар, 150 мл сув, 120 гр пиёз, 2,5 гр туз, 150 гр сарёғ, тимян (чабрес). Хамири: 1. Унга бироз иситилган қатиқ, туз, уксус, содани соламиз ва юмшоқ хамир ҳолига келгунича қорамиз. Хамир майин ва юмшоқ бўлиши лозим. 2. Хамир зувалачаларга бўлинади. 3. Ингичка қилиб ёйиб чиқамиз. Қиймаси: 1. Қовоқни уруғидан тозалаб, бўлакчаларга бўлиб, қозонга тахлаб чиқамиз. Устидан қайноқ сув солиб, қопқоғини ёпиб, пишириб оламиз. Шунда 5 кг қовоққа 1 литр сув ҳисоби билан чамалаб соламиз. 2. Пиёзни майдароқ тўғраб, ёғсиз қовуриб оламиз (қовурмасдан хомлигича солса ҳам бўлади). 3. Пишган қовоқни пўстидан ажратиб, блендерда пюре қилиб оламиз ва туз, шакар, тимян, қовурилган пиёзни қўшиб аралаштирамиз. 4. Хамирни ярим қисмига қиймамизни солиб, иккинчи ярмини устига ярим ой шаклида ёпамиз. 5. Қўлимиз билан хамир атрофини эзиб, яхшилаб ёпамиз ва четини истаганча безатамиз. 6. Қизиган товада ёғсиз қизартириб қовуриб оламиз. 7. Сочиқ тагига тахлаймиз. 8. Пишган хингалшларни қайноқ сувга тез ботириб оламиз. 9. Ҳар бирига эритилган сарёғ суртиб, устма-уст тахлаймиз. Дастурхонга тортишдан олдин 3-6-9 бўлакка бўламиз ва алоҳида идишда эритилган сарёғ билан тортамиз.

Pazanda.uz сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Савол Қачон мисвок қилинади Жавоб Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида ҳар намоздан аввал давоми...

19:26 / 21.03.2017 4959
Буюк физик олим Исаак Ньютон шундай деган эди Агар мен бошқаларга нисбатан узоқроқни кўра билган бўлсам, бу давоми...

21:00 / 01.09.2019 3491
Биз оилада беш ўғилмиз. Ҳозирда ҳаммамиз уйлижойли, болачақали бўлиб кетганмиз. Дадам болалигимиздан бизни давоми...

22:58 / 28.01.2024 14782
Бугунги дунё янгиданянги ташвишлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аммо шундай муаммолар ҳам борки, давоми...

12:37 / 01.02.2017 6133