Олмали ширин пирог
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлари: 200 гр ун, 100 гр ёғ, 4 дона олма, 3 та тухум, шакар ҳамда туз Тайёрланиши: Кесилган қат-қат хамир тайёрлаб оламиз. 200 гр унга 100 гр ёғ ва бир чимдим тузни майдалаб қўшамиз. Бир неча қошиқ муздек сув солиб, хамир қорамиз. Музлатгичга камида 30 дақиқага қўямиз. Пиширишдан аввал хамирни зувалачалар қилиб қоғозга ўраймиз. Зувалачаларни ёйиб қолипга соламиз. Четидан ортган хамирларни кесиб чиқамиз. Ортган хамирларимиз увол бўлмаслиги учун юпқа қилиб ёйиб, уларни ҳам тагига солиб юборишингиз мумкин. Қолип ичидаги хамиримизни вилка ёрдамида тешиб чиқишни унутманг. Устини қоғоз билан ёпиб, қоғознинг устидан шишмаслиги учун шариклар ташлаб қўямиз. 20 дақиқа давомида 200 градус қиздирилган духовкада пиширамиз. Бу вақт ичида 4 дона ширин олмани пўстини артиб, бўлакчаларга бўлиб чиқамиз. 3 та тухумни 6 ош қошиқ шакар ҳамда хушбўйлантирувчи ванилин билан аралаштирамиз. Тайёр бўлган аралашма кўпиксиз қуюқ ҳолда бўлади. Чала пишган пирогимиз устига кесилган олмаларни териб чиқамиз ва устидан тухумли аралашмани қуямиз ,шакар сепамиз. 40 дақиқага 170 градус қиздирилган духовкага қўямиз. Ёқимли иштаҳа.
Мавзуга оид мақолалар
ХУЛҚ Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг. Даъватингиз таъсири учун Хулқингизни тўғрилаб давоми...

21:06 / 18.11.2016 5018
Бешинчи кун... Ассалому алайкум. Барчага Рамазоннинг бешинчи куни муборак бўлсин. Бугун бизникига давоми...

20:40 / 31.05.2017 3716
embedhttpswww.youtube.comwatchvfTzZHUes764embed

13:20 / 27.10.2016 4216
Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган давоми...

16:25 / 12.02.2019 3239