Сафар таассуротлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 27 декабрь 2023 йил


Қадим Бухоронинг етти пир мақбараларига қилинган зиёрат сафаримиз  дастлаб тариқат пирларининг султони Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддису сирриҳу  мақбараларини зиёрат қилишдан бошланди.

Бу зоти шариф мақбаралари Ғиждувон шаҳрида жойлашган.  Авлиёлар султони, қутби замон, олими Раббоний, буюк тарбиячи бўлган бу зот  хожагон тариқатининг асосчиси ҳисобланадилар. Зиёратгоҳда у зот ҳақларига  Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар қилинди.


Сўнгра иккинчи пири муршид  Хожа Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий қуддису сирриҳунинг мақбаралари қўним топган Шофиркон туманига бордик.


"Хожа Ориф Моҳитобон" номи билан ҳам машҳур бўлган бу пири муршид  юз йилдан зиёд умр кўрганлар.  Нақл қилинишича,  Хожа Ориф ўрта бўйли,  катта кўзли, бутун вужудларидан мушку анбар ҳиди анқиб турадиган зот бўлган эканлар. У зот ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар.


У зот мақбаларини зиёрат қилгач, Вобкент туманига йўл олдик.  Хабарингиз бор, у туманда учинчи пири муршид мақбаралари қўним топган.


Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қуддису сирриҳу шу туманнинг  Анжир Фағни қишлоғида туғилган.  У зот илми қол ва илми ҳолни ҳазрат Хожа Ориф Ревгарийдан ўрганганлар.  У зотнинг касблари гилкорлик бўлган. Ҳазратнинг қабрлари устида янги мақбара, мақбара ёнида ҳовуз ва жомеъ масжиди қурилган. Айни пайтда бу жой обод зиёратгоҳга айланган...


Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийнинг зиёратларидан сўнг  тўртинчи пири муршид зиёратларига  йўл олдик...



Муҳайёхон Муҳаммад Юсуф,

Бухоро-Шофиркон-Вобкент

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

03:16 / 24.05.2020 3675
Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган давоми...

19:40 / 03.08.2020 4066
.Ва сабрлиларга хушхабар бер. Улар ўзларига мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга давоми...

07:56 / 07.02.2023 2712
Кеча 15 июнь 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида 20182019 ўқув йили давоми...

21:24 / 16.06.2019 5911