Энг нуфузли мусулмонлар рейтинги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иорданиянинг Амман Қироллик исломий стратегик тадқиқотлар маркази Жоржтаундаги Мусулмон-христиан бирдамлиги маркази кўмагида дунёдаги энг нуфузли мусулмонларнинг 500 талик рейтингини тузди. Тадқиқот 2009 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинади.

26 октябрь куни эълон қилинган The Muslim 500-2021 рейтингида биринчи ўринни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эгаллади (2019 йилда 6-ўрин). Иккинчи ўринда Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауд (2019 йилда 4-ўрин), учинчи ўринда Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий (2019 йилда 2-ўрин) жой олган.

Ўтган йили рейтингда биринчи ўринни эгаллаган покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний бу йил бешинчи ўринга лойиқ кўрилган.

Топ-50 таликдан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II ал-Ҳуссейн (4-ўрин), Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, БАА Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари Мухаммад ибн Зайд Ал-Наҳаён (7), Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамид ал-Тани (11), Индонезия Президенти Жоко Видодо (12), Мисрнинг ал-Азҳар университети Шайхи доктор Аҳмад Муҳаммад ал-Тоййиб (13), Покистон Бош вазири Имрон Хон (15), Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауд (23), футболчи Муҳаммад Салоҳ (42) жой олган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов рейтингда 166-ўринда қайд этилган. Шунингдек, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 159-ўринни эгаллаган.


Манба: qalampir.uz

Мавзуга оид мақолалар
Сингапурлик талабанинг ташаббусиҲар йили Сингапур масжидларида Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга давоми...

22:31 / 04.05.2020 5283
Ўтган йилнинг ноябрида Мустафо Алптуғ Сўзен метро рельсларига йиқилиб тушган инсонни қутқариб қолган, давоми...

21:53 / 19.06.2019 4778
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

02:22 / 26.04.2023 3236
Янги Жанубий Уэлс Австралия ҳукумати, қийин вазиятдаги аёлларни қўллабқувватлаш ишларига катта ҳисса давоми...

00:32 / 23.04.2020 4760